Норбоева ғазабда! Оилага тайёрлаш курсларига сарфланаётган миллиардлар ҳавога учяпти

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни оилага тайёрлашга сарфланаётган пуллар бесамар кетаётганидан ғазабда. Бу ҳақда у махсус таҳлил ўтказган.

“Мана, бизда оилага тайёрлаш курслари бор. Мен бир ҳафталик ана шундай курсларни жорий қилиб, миллиард-миллиард пулларни совураётганлардан норозиман. Биринчидан, бундай курсларда қамров масаласи 100 фоиз бўлаётгани йўқ. Иккинчидан, вояга етган, шаклланиб бўлган одамни бир ҳафтанинг ичида қандай қилиб оилага тайёрлаш ёки репродуктив масалаларда тарбиялаш мумкин? 

Мен таҳлил қилиб ўрганаяпман – шу масалада давлатимиз маблағлари бесамар ишлатилаётган ҳолатлар ҳам кўп. Бундай курслар умуман натижа, фойда бераётгани йўқ”, дейди Сенат раиси 10 октябрь куни UNICEF, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган миллий давра суҳбатида.

Бунга мисол сифатида, у, Фарғонада маҳалла фаолларини ўқитиш учун сарфланган пулларни келтирган.

“Мен Фарғонага бориб келдим. У ерда маҳалла фаолларини бир соатлик ўқитиш курслари учун психологларга давлат бюджетидан 700 млн сўм ажратилган экан. Улар нима каромат кўрсатди? Қанақа психолог бўлди? Умуман самарасиз”, дея норозилигини ифодалаган Танзила Норбоева.

Сенат каттасининг айтишича, болаларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар ёшларнинг оилага етарли даражада тайёрланмаётганига бориб тақалади. Шу сабабли Норбоева ёшларда оилага тарбияни болаликдан бошлаш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага топшириқ берди.

“Боғчадан бошлаб, мактабни битиргунча, кейин эса олий таълимда ёшларни оилага тайёрлашни давом эттириш керак. Шундагина бировни хафа қилмайдиган, қаттиқ гапирмайдиган, ҳар йили туғавермайдиган, ўзига қарайдиган, ногирон болани дунёга келтирмайдиган, қариндошига эрга тегмайдиган қиз ва қариндошига уйланмайдиган йигитларни ҳаётга тайёр ҳолда шакллантириб берамиз”, дейди Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева UNICEF Ҳилола Умарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made