Нодира Қодированинг вафоти бўйича янги маълумотлар очиқланди
Жамият
−
12 Март 2020
22171Аввалроқ, Туркиянинг Анқара шаҳрида вафот этган Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ иш ёпилиб, суд-тиббий экспертизаси эълон қилингани ва унда қотиллик аломатлари аниқланмагани ҳақида хабар берган эдик.
Анқара прокуратураси томонидан қабул қилинган сўнгги қарорда, Нодира Қодированинг ўз жонига қасд қилгани, уни ўзини ўлдиришга мажбурлаган, уни ўз жонига қасд қилишга ундаган, буни қўллаб-қувватлаган ёки унга ёрдам берган шахс ёки шахсларнинг топилмагани айтилади.
Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, унинг танасида жинсий зўравонлик белгилари аниқланмаган. Унинг кундалиги ва вафотидан икки кун аввал қолдирган мактубида ўз жонига суиқасд қилиши ёзилгани маълум қилинди.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар қиз Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган эди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан Миллат мажлиси депутатлигига сайланган Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган Қодирова вафоти бўйича тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ вақт давом этди.
LiveБарчаси