Ниццадаги қотиллик бўйича яна икки киши қамоққа олинди
Олам
−
01 Ноябрь 2020
5003Франциянинг Ницца шаҳридаги қуролли ҳужум бўйича яна икки киши қўлга олинди. Ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлганди.
33 ёшли эркак 30 октябрь куни ҳужумнинг бошқа бир иштирокчисининг уйида ушланган. Бу ҳақда DW хабар берди.
Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозирда унинг ҳужумга қандай алоқаси борлигини ўрганяпти. Орадан бир неча соат ўтиб, Франция жанубидаги Грас шаҳрида тўртинчи гумонланувчи 29 ёшли тунислик ушланган.
Эндиликда Ниццадаги теракт бўйича жами тўрт киши ҳибсда сақланяпти. Аввалроқ, ҳужумдан бир кун олдин жиноятни содир этган шахс билан алоқада бўлган 47 ва 35 ёшли эркаклар ушланганди.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам номли маҳаллий собор ёнида пичоқ билан қуролланган киши одамларга ҳужум қилди. Оқибатда уч киши қурбон бўлди. Улар орасида черков руҳонийси ҳам бор. Қурол билан тажовуз қилган шахс қўлга олинган. Кейинроқ Ниццадаги ҳужумни 21 ёшли тунислик йигит амалга оширгани маълум бўлди. У жорий йилнинг октябрь ойида Францияга борган.
LiveБарчаси