Франциядаги шаҳар бутунлай токсиз қолди
Олам
−
26 Май
2421Кеча, 25 май куни эрталаб Франциянинг Ницца шаҳрида электр таъминоти узилиб қолди. Ушбу ҳолат шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган трансформаторда ёнғин чиқиши оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Le Figaro” хабар берди.
Қайд этилишича, Франция жанубида кетма-кет иккинчи марта содир бўлган йирик электр таъминоти узилиши мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов қилинмоқда. Француз ОАВ хабарига кўра, бу ҳолат минглаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилган – охирги ҳодисада деярли 50 минг киши электрсиз қолган. Айни вақтда таъминот тўлиқ тикланган.
Ницца мэри Кристиан Эстрози воқеани “қасддан содир этилган хатти-ҳаракат” деб атаган. У терговчиларга кузатув камераларининг барча ёзувлари тақдим этилишини, шунингдек, энергетика иншоотлари яқинида кузатув тизимлари сонини оширилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеадан бир кун олдин айнан Франция жанубида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганди. Таннерон шаҳридаги электр станцияси яқинида юз берган ёнғин сабабли Соҳилбўйи Алп тоғлари департаментида 160 мингга яқин хонадон электрсиз қолган.
Тегишли хизматлар ҳозирда бу икки ҳодисанинг боғлиқлигини ўрганмоқда. Расмийлар техник носозлик эҳтимолини инкор этмаган бўлса-да, атайин зарар етказилганлик эҳтимоли устувор версия сифатида кўрилмоқда.
LiveБарчаси