Футболчини кўприкдан сакрашга нима мажбур қилгани маълум бўлди
Спорт
−
29 Сентябрь 2023
15204Аввалроқ Франциянинг “Ницца” клуби футболчиси Алексис Бека-Бека Ницца трассасида жойлашган 100 метр баландликдаги Манян кўприги четида туриб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Янгиланган маълумотларга кўра, футболчи ҳозирда хавфсиз ҳудудга олиб ўтилган бўлиб, психологлар назоратига олинган.
Маҳаллий журналист Натан Рочефорт ўзининг Х саҳифасида ёзишича, Бека-Бекани фавқулодда вазиятлар ходимлари кўприкдан олиб кетган.
Мазкур пост остидаги изоҳларда журналистнинг тасвирларига шубҳа қилганлар ҳам бўлди ва Рочефорт уларга қуйидагича жавоб берди.
“Кечирасиз, мен яхши суратга олишга ҳаракат қилдим, лекин кўприкка кириш полиция томонидан тўсиб қўйилган эди. Бу муҳим эмас, сиз тақдим этган расмий маълумотларга эътибор берганингиз маъқул”, деган Натан Рочефорт.
Бошқа бир Х фойдаланувчиси “Ўша вақтда биз кўприк остида эдик, у ерда ҳеч ким, жумладан у (Бека-Бека) ҳам йўқ эди” деган пост қолдирган.
“L'Equipe” нашрига кўра, футболчи билан бир неча соат давом этган музокаралардан сўнг, қутқарувчилар унинг фикрини ўзгартиришга муваффақ бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилишга уринишига унинг севган қизи билан муаммоси сабаб бўлган.
LiveБарчаси