Никол Пашинян Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди
Жамият
−
30 Август 2022
10295Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Арманистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхонларни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилган.
Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь