Никол Пашинян Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди
Local
−
30 August 2022 11356 1 minute
Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Арманистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхонларни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилган.
Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28