Нигерияда теракт оқибатида камида 18 киши қурбон бўлди
Олам
−
30 Июнь
4250Нигериянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Борно штатида содир бўлган бомба портлаши ортидан камида 18 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 30 киши яраланган. Бу ҳақда “ABP Live” хабар берди.
Ҳодиса кеча, 29 июнь куни маҳаллий тўй маросими содир этилган. Гумон қилинганлардан бири олти кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна бир киши яраланди. Штат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, худкуш террорчилар Говза шаҳридаги тўй ва дафн маросими ҳамда шифохонага кириб, оломон орасида ўзларини портлатиб юборган.
Борно штати давлат фавқулодда вазиятлар агентлиги бош директори Баркиндо Муҳаммад Саиду Гвоза шаҳридаги портлаш жойига ташриф буюрган. У қурбонлар шахсини тезда аниқлашни буюрган ва ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган. Қурбонлар орасида болалар, катта ёшлилар ҳамда ҳомиладорлар бор. Улар қорин бўшлиғининг ёрилиши, бош суягининг синиши ва оёқ-қўлларининг эзилишидан вафот этган.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган. Расмийлар ҳодисада штатдаги энг йирик диний-эктремистик гуруҳлар —“Боко Ҳарам” ва “Ғарбий Африка Исломий Давлати” (ISWAP) сингари ташкилотларни айблаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доғистонда иккита теракт содир бўлгани, жангарилар бир вақтнинг ўзида Махачқалъа ва Дарбандга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.