Нигердаги исёнчилар ҳукумати раҳбари Францияни суиқасд тайёрлашда айблади
Олам
−
04 Октябрь 2023
2979Нигернинг исёнчилар томонидан тайинланган ўтиш даври ҳукумати раҳбари Али Ламин Зайн Францияни Африка давлатининг янги ҳокимиятининг таниқли вакилларини ўлдириш режасини тайёрлаётганликда айблади. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
“Франция бошқа душманларимиз билан бирга таниқли вазирлар ва мамлакат раҳбарияти вакилларини ўлдириш режасини тайёрлади. Франция [Нигердаги] вазиятни беқарорлаштириш учун ўз воситаларидан фойдаланмоқда”, дейди Али Ламин Зайн.
Маълумот учун, жорий йилнинг 26 июль куни Нигерда президент гвардиясининг бир гуруҳ ҳарбийлари қўзғолон кўтариб, президент Муҳаммад Базумнинг лавозимидан четлатилишини эълон қилган. Мамлакатни бошқариш учун қўриқчилар қўмондони Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги “Ватанни қутқариш бўйича Миллий Кенгаш” тузилди. Янги ҳокимият Франция билан француз ҳарбийларини жойлаштириш бўйича ҳарбий келишувларни қоралади ва контингентни олиб чиқишни талаб қилди. Дастлаб, Франция бу талабни тан олмаслигини эълон қилди, чунки Париж томонидан ягона қонуний деб тан олинган Нигернинг собиқ ҳукумати билан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш бўйича келишувлар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Ниамейдан элчи ва бир неча дипломатни чақириб олиши, шунингдек, Нигерда ҳокимиятни эгаллаб олган исёнчилар билан ҳарбий ҳамкорликдан воз кечишини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, Франция йил охиригача бу мамлакатдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиш ниятида. 26 сентябрь куни эса Нигердаги исёнчилар ҳукумати вакили Амаду Абдраман француз қўшинлари мамлакатдан олиб чиқилиши ҳақида ҳеч қандай расмий хабар олмаганини айтди.
LiveБарчаси