Нидерландия “Голландия”дан расман воз кечди

Олам

image

Аввалроқ, Нидерландия ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи – “Голландия”дан бутунлай воз кечишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 1 январдан бошлаб “Голландия” Нидерландлар давлатини белгиловчи ном сифатида расман бекор қилинди. Бу ҳақда NOS радиостанцияси хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат, олийгоҳлар, хусусий компаниялар, шунингдек, босма нашрлар эндиликда "Нидерландлар" номидан фойдаланишлари лозим. Ҳукуматга кўра, бундай чоралар ушбу жойнинг наркотик ва фоҳишабозлик билан боғлиқ образидан халос бўлишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳукуматга кўра, бу қарор туристик оқимни қайта тақсимлайди, негаки айни вақтда туристларнинг аксарият қисми айнан тарихий Голландия – Амстердам, Харлем ва Гаагага келадилар - ва бу шаҳарлар туристлар оқимини бошқаришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Мамлакат номини қайта ислоҳ қилиш қироллик бюджетига 200 минг еврога тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Голландия Нидерландия

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг