Нидерланд Ҳукумати “Голландия”дан воз кечди. Бунга сабаб фоҳишалар!
Олам
−
07 Октябрь 2019
10203Нидерланд Ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи – “Голландия”дан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақида “Adformatie” портали хабар бермоқда.
Нидерланд Ҳукумати фикрига кўра, “Голландия” номи сайёҳлар онгида гиёҳванд моддаллар ва “алвон чироқлар квартали” билан боғлиқ ассоциацияларни уйғотади.
Нидерланд номи остида улар ўз давлатининг янги имиджини қуришга қарор қилишган. Бундан буён йирик халқаро тадбирларда фақат Нидерланд номидан фойдаланилади. Масалан, “Евровидение-2020” танловида.
Ребрендинг ушбу давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади. Айниқса спорт соҳасида футбол мусобақалари, Токиодаги Олимпиада-2020 ва бошқа тадбирлардан фақат Нидерланд номидан фойдаланилади.
Маълумот ўрнида, мамлакатнинг пойтахти Амстердам сайёҳлар билан гавжум шаҳар ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам бу ерга ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмида мамлакатда гиёҳванд моддалар савдоси ва истеъмолига нисбатан чеклов йўқлиги ва фоҳишалик билан шуғулланиш легаллаштирилгани билан боғлиқ ассоциациялар мавжуд. Шу боис Европа мамлакатларига ташриф буюрувчи сайёҳлар кўпинча дам олиш кунлар Голландияга бориб, Амстердамда саёҳат қилади.
LiveБарчаси