Нетаньяху Трампга ишониб, Макроннинг гапига кирмади 

Олам

image
Ғарбнинг айрим давлатлари Исроилга таҳдид қилди north_east

Ғарбнинг айрим давлатлари Исроилга таҳдид қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Буюк Британия, Канада ва Франциянинг Ғазодаги уруш юзасидан “аниқ чоралар” кўриш ҳақидаги таҳдидларини қатъиян рад этди. Бу ҳақда унинг тегишли баёноти эълон қилинди.

Баёнотга кўра, яҳудий давлати ўзини ҳимоя қилишдан воз кечмайди ва Фаластин анклавида “тўлиқ ғалаба”га эришмоқчи.

Кеча, 19 май куни кечқурун Елисей саройи матбуот хизмати уч давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳамда Буюк Британия ва Канада Бош вазирлари Кир Стармер ва Марк Карни Исроилнинг Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганига кескин қарши чиқди ҳамда Исроил ҳукуматини “ўзининг жирканч баёнотлари” учун танқид қилди. 

Улар Ғазода воқеалар ривожига “жимгина ёндошмасликларини” айтди ва Исроилнинг ҳаракатларига жавобан Исроилга қарши “аниқ чоралар” билан таҳдид қилди.

Нетаньяху, ўз навбатида, баъзи Ғарб давлатлари раҳбарларининг бундай баёнотлари ўринсиз, деган фикрни билдирди.

“Исроилдан чегараларимиздаги ҲАМАС террорчилари йўқ қилинмагунча омон қолишимиз учун ўзининг мудофаа урушини тўхтатишни талаб қилиб, Фаластин давлатини барпо этиш тарафдори бўлиб, Лондон, Оттава ва Париждаги етакчилар 7 октябрь куни Исроилга қарши геноцид ҳужуми учун катта мукофот таклиф қилмоқда ва яна шу каби ваҳшийликларга чорламоқда”, дея иддао қилди Исроил Бош вазири.

Исроил ҳукумати раҳбари яна бир бор таъкидладики, унинг мамлакати АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган режани қўллаб-қувватлайди, бу режа Ғазо аҳолисининг салмоқли қисмининг бошқа мамлакатларга “ихтиёрий кўчиши”ни ҳам назарда тутади.

“Исроил Президент Трампнинг қарашларини қабул қилади ва Европанинг барча етакчиларини ҳам шундай қилишга чақиради. Қолган гаровга олинганлар озод қилинса, ҲАМАС қуролларини ташласа, қонхўр етакчилари ҳайдалса ва Ғазо қуролсизлантирилса, уруш эртага тугаши мумкин. 

Исроил тўлиқ ғалабага эришмагунча ўзини адолатли йўл билан ҳимоя қилишда давом этади”, дея хулоса қилди Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва Франция жорий йилнинг июнь ойида Исроил иштирокисиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида Нью-Йоркда Фаластин давлатини тан олиш бўйича халқаро анжуман ўтказади. ушбу анжуманда Фаластин давлатини тан олиш бўйича аниқ муддатлар ва ижро механизмларни ўз ичига олган кенг қамровли йўл харитаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Франция ва Саудия вакиллари бошчилигида бўлиб ўтадиган анжуманда мунозаралар ва расмий сессиялар ўтказилади ҳамда Фаластин давлатини барпо этиш учун амалга ошириладиган доиравий режа ишлаб чиқилади. Ушбу ташаббус Исроилнинг бу борадаги позициясини бутунлай четлаб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Исроил Ғазо Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг