Ғарбнинг айрим давлатлари Исроилга таҳдид қилди

Олам

image

Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилнинг Ғазо секторига ҳарбий ҳужуми ва инсонпарварлик ёрдамини етказишдаги чекловлари сабаб кескин чоралар кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Huffpost” хабар берди.

“Биз ҳар доим Исроилнинг терроризмга қарши ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаб келганмиз. Аммо бу кескинлик бутунлай номутаносиб”, дейилади уч мамлакатнинг қўшма баёнотида.

Бу баёнот Исроил армияси жорий йилнинг 16 май куни “Гидеон аравалари” номли янги ҳарбий операцияни бошлагани ва Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Ғазо секторини тўлиқ назоратга олиш ниятини билдирганидан сўнг эълон қилинди. Халқаро мутахассислар бу ҳолат очарчилик хавфини кучайтираётганини таъкидламоқда.

“Исроил ҳукуматининг аҳолига зарур инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатишни рад этишини қабул қилиб бўлмайди ва бу халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилишига айланиши мумкин. Биз Ғарбий Соҳилдаги яҳудий шаҳарчаларини кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қаршимиз. Зарур бўлса, мақсадли санкцияларни ҳам ўз ичига олган қўшимча чораларни кўришга тайёрмиз”, дейилади Буюк Британия ҳукумати томонидан эълон қилинган баёнотда.

Маълумот учун, Исроил 2025 йил март ойи бошидан бери Ғазо секторига дори-дармон, озиқ-овқат ва ёқилғи олиб кирилишини тўсиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазога фақат инсонпарварлик ёрдамини ўтказишга рози бўлганди. Шунингдек, АҚШ, Қатар ва Миср томонидан ўт очишни тўхтатиш йўлида кўрилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Буюк Британия Исроил Канада Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг