Нетаньяху ҳам БМТда чиқиш қилади

Олам

image

Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху, Ливанда ҳарбий операция бошланганига қарамай, БМТ Бош Ассамблеяси сессияси учун Нью-Йоркка бориш режаларини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда унинг идораси маълум қилди.

"Бош вазир Биньямин Нетаньяху бугун тунда эмас, эртага, пайшанба куни БМТга боради ва шанба оқшомида қайтади. Бош вазир Ливандаги ҳужумларни муҳокама қилиш учун кун давомида хавфсизлик ходимлари билан маслаҳатлашади", дейилади баёнотда.

23 сентябрь куни Исроил Ливанда "Шимолнинг ўқлари" деб номланган "олдиндан ҳужум операцияси" бошланганини эълон қилди. Қайд этилишича, амалиёт доирасида Исроил қўшинлари “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий инфратузилмасига зарбалар бермоқда. Белгиланган мақсад Исроилнинг шимолий чегара ҳудудларида 2023 йил 8 октабрдан бери “Ҳизбуллоҳ” бўлинмалари томонидан доимий ўққа тутилиши туфайли эвакуация қилинган ўн минглаб маҳаллий аҳолининг у ерга қайтиши учун хавфсиз шароитлар яратишдан иборат.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги зиддиятнинг янги босқичи Ливанда 17 ва 18 сентябрь кунлари бир қатор алоқа қурилмалари портлашидан сўнг бошланди. Ливан ҳаракати портлашларни уюштирганликда Исроилни айблади, унинг расмийлари воқеа ҳақида тўғридан тўғри изоҳ бермади, бироқ шимолий йўналишда ҳарбий амалиётлар фаоллашганини эълон қилди. Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги чегара ҳудудларига катта зарбалар беришни бошлади ва бу зарбалар ҳали ҳам тўхтамади. Минглаб тинч аҳоли Исроил ҳужумидан қочиш учун ўз уйини ташлаб Сурия томон йўл олди.Сурияда Ливандан борганларга кўмаклашиш учун шифохоналар 24 соатлик режимга ўтказилди. Ироқ ҳукумати ҳам ливанликлар учун бепул виза жорий қилганди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча, 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада Ғазо секторидаги вазият давом этаётган даҳшатли тушга ўхшашини айтиб, Ливан тез орада иккинчи Ғазога айланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеяси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made