Сурия Ливанга ёрдам бериш учун шифохоналарни 24 соатлик режимга ўтказмоқда
Олам
−
24 Сентябрь
2190Суриядаги фавқулодда хизматлар ва тиббиёт муассасалари Ливандан келаётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун 24 соатлик шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Ливан билан чегарадош вилоятлардаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли барча шифохоналарда ҳар қандай ёрдам кўрсатиш учун туну-кун тайёргарликни ошириш тўғрисида буйруқ бор”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ярадорларни эвакуация қилиш учун чегара постларига тез ёрдам машиналари, кеча-ю кундуз навбатчилик қилувчи ихтисослашган шифокорлар юборилган. Исроилнинг давом этаётган зарбалари фонида Сурияга 5 мингга яқин ливанлик келган, яна 2 мингга яқин киши кириш тартиб-қоидалари тугашини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ Бош вазири ва Қуролли кучлари бош қўмондони Муҳаммад ас-Суданий Ливанда юзага келган оғир вазият муносабати билан мамлакатга келган ливанликларга бепул кириш визаларини беришни буюрган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь