Ироқ Исроил зарбаларидан қочган ливанликларга бепул виза беряпти
Олам
−
24 Сентябрь
1818Ироқ Бош вазири ва Қуролли кучлари бош қўмондони Муҳаммад ас-Суданий Ливанда юзага келган оғир вазият муносабати билан мамлакатга келган ливанликларга бепул кириш визаларини беришни буюрди. Бу ҳақда INA хабар берди.
“Ливанда давом этаётган уруш шароити туфайли Ироқда қоладиган Ливан фуқаролари учун ўттиз кунлик виза муддати узайтирилсин. Мамлакатда қолиш муддати билан боғлиқ қонунни бузаётган Ливан фуқаролари жазодан озод қилинсин. Визалар муддати тугаганидан кейин Ироқ билан чегара пунктларига келган Ливан фуқароларига бепул кириш визалари бериш давом эттирилсин”, дейилади Бош вазир буйруғида.
24 сентябрь куни тушдан кейин Исроил Байрутга навбатдаги ҳаво ҳужумини амалга оширди. AP маълумотларига кўра, деярли 560 киши ҳалок бўлган. Ушбу қурбонларнинг қанчаси “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор экани номаълум.
“The Times of Israel” интернет-нашрининг ҳарбий доиралардаги манбаларига таяниб ёзишича, ЦАХАЛнинг Байрутга берган зарбаси нишони “Ҳизбуллоҳ” ракета бўлинмаси қўмондони бўлган. Унинг тақдири ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудидан Исроилнинг шимолий ҳудудлари томон 55 дан ортиқ ракета учирилгани ҳақида хабар берган эди.
AP хабарига кўра, Исроил танклари ва артиллерияси Ливан чегараси яқинидаги нишонларни ҳам ўққа тутди. Исроил ҳаво ҳужумларидан жабрланган жанубий Ливаннинг майдони 1700 квадрат километрни ташкил этди.
Исроил ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этди, бу камида 30 сентябргача давом этади. Ўз навбатида, “Ҳизбуллоҳ” 24 сентябрга ўтар кечаси ва ўша куни эрталаб Исроилдаги саккизта нишонга, жумладан, Ливан билан чегарадан 60 км узоқликда жойлашган Зихрон Яаков шаҳридаги портловчи моддалар заводига ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливанда давом этаётган Исроил ҳаво ҳужумлари фонида минглаб одамлар Ливанни тарк этиб, Сурия томон кетаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь