ДИҚ раҳбариятига келган ДХХчилар, тақиққа учраган масжид, Тошкент циркидаги фожиа ва бошқа хабарлар
Жамият
−
03 Сентябрь 2019
11841Якунига етаётган 3 август кунининг энг муҳим воқеалари билан қуйида танишинг.
Мактаблар рейтингини тузишда қаллобликларга йўл қўйилган
Аввалроқ, илк бор Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаблар рейтингини аниқлаш жараёнида учраган сохталаштириш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди.
Бош вазир вазирлар ва ҳокимларни огоҳлантирди
Қозоғистон Бош вазири Президентнинг мурожаатини амалга оширишда ҳар бир раҳбарнинг шахсий жавобгарлиги ҳақида гапирди. Бош вазир барча давлат органларига 5 сентябрга қадар давлат раҳбарининг топшириқларини бажариш бўйича миллий режа бўйича ўз таклифларини Миллий иқтисодиёт вазирлигига юборишни топширди. Шундан сўнг, вазирлик тегишли қарор лойиҳасини ҳукуматга тақдим этади.
Собиқ ДХХ ходими Дин ишлари бўйича қўмитага раис бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди. Бу лавозимга Абдуғофур Аҳмедов тайинланди.
Абдуғофур Аҳмедов бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.
Тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро юз берди
Кеча, 2 сентябрь куни қирғиз-тожик давлат чегарасида юз берган можаро вақтида Тожикистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани Оқсой қишлоғи яқинида Оқсой дарёнинг қирғиз ҳудуди ҳисобланувчи қисмидан автомобилларга шағал ортаётган бўлган.
Собиқ Президент қурдирган масжидга тақиқ қўйилди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри Биринчи май туман суди Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев қурдирган масжидга тақиқ қўйди. Назорат органида аниқлик киритишларича, ҳарбий прокуратура жиноят ишини ўрганиш давомида “7 апрель қаҳрамонлари”масжидини Атамбоев қурдирганини аниқлаган. Масжид жойлашган майдон “Форум” илмий-ишлаб чиқариш фирмаси номига рўйхатдан ўтказилган. Компания эса Атамбоевга тегишли.
Диний ишлар бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди. У ҳам ДХХда ишлаган
Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.
Дилшод Эшнаев аввал Давлат хавфсизлик хизматида фаолият юритган.
Самарқандда ISUZU МАN билан тўқнашиб ағдарилди. Қурбон ва жабрланганлар бор
Бугун, 3 сентябрь куни тахминан соат 07:00 да Самарканд вилоят Жомбой туман Бешбола қишлоғи худудида ISUZU русумли автобус билан МАN русумли юк автомашинаси билан тўнашди. Маълумотларга қараганда, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 22 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Жами 8 та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагида жароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди (видео)
Бугун, 3 сентябрь куни Ҳиндистонда нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин натижасида ҳозиргача 7 киши ҳалок бўлди. Мамлакат ғарбидаги Махараштра штатида ONGC компаниясига тегишли завод ёнган. Ҳалок бўлганларнинг 5 нафари завод ишчиси, 2 нафари қутқарувчилар. Яна икки киши жабрланган.
Ун йўқлиги сабаб нон нархи кўтарилди
Туркманистоннинг Лебап вилояти маъмурий маркази - Туркманобод шаҳрида 1 сентябрь куни маҳаллий ишлаб чиқарилган ун сотувдан ғойиб бўлди. Уннинг сотувдан олинишининг асосий сабаблари ҳанузгача номаълум, аммо бу нон нархининг икки баравар кўтарилишига олиб келди: масалан, илгари бозорда ва хусусий дўконларда энг арзон пирожнийларнинг нархи 2-3 манат бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг нархи 4-5 манат.
Ҳисордаги ресторанда портлаш бўлди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Ҳисор шаҳридаги “Шоми қалъа” ресторанида иккита кучли портлаш содир бўлди. Бунга рестораннинг ошхонасидаги газ баллонлар сабаб бўлган. Портлаш оқибатида ресторан эгаси Зоир Олимов, унинг ўғли, қизи ва яна беш нафар ходим жароҳатланган.
QALAMPIR.UZ`да ёритилган муаммо кун ўтмай ечимини топди
Кеча, 2 сентябрь куни QALAMPIR.UZ`да Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Мойариқ” маҳалласида сув қувури ёрилиб, асфальтни ўпириб юборгани ва натижада “ҳовуз” юзага келгани ҳақида “Сувсоз” Олмазордаги “ҳовуз”ни қачон беркитади? Канализацияга оққан сувнинг қадри йўқми?” номли мақола эълон қилинганди.
Мазкур мақола эълон қилингач, кечанинг ўзида соат 22:00 да туман ҳокимлиги, прокуратура ходимлари ва “Сувсоз” ДУК Олмазор тумани сув тармоқларини эксплуатация қилиш бўлими раҳбари Луқмон Ҳакимов воқеа жойига – “Мойариқ” маҳалласига борган.
Тошкент циркида гимнастикачи қиз баландликдан тушиб кетди
Шу йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент циркида бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) “Жуфтлик полотно” номерини амалга ошираётган сўнги дақиқада йиқилиб тушди. 1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган кўп қиррали артистдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь