Диний ишлар бўйича қўмита раисига ўринбосар тайинланди. У ҳам ДХХда ишлаган
Жамият
−
03 Сентябрь 2019
9246Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага Давлат хавфсизлик хизматида фаолият юритган Абдуғофур Аҳмедов раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.
Дилшод Эшнаев аввал Давлат хавфсизлик хизматида фаолият юритган.
Маълумот учун, Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуримон Абулҳасан лавозимидан озод этилганди.