Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти лавозимидан озод этилди
Жамият
−
31 Август 2019
7979Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти лавозимидан озод қилинди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинган.
Ҳозирча ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани номаълум.
Маълумот учун, Жасур Акромов ушбу лавозимда 2018 йилнинг 18 апрелидан бери фаолият юритиб келаётганди. Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан ҳам ўшанда раиснинг ўринбосарлари этиб тайинланганди.
Нуриймон Абдулҳасан Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил марказига директорлик қилган. У 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал-Азҳар университетини тамомлаган бўлиб, илгари Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.
LiveБарчаси