Собиқ Президент қурдирган масжидга тақиқ қўйилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри Биринчи май туман суди Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев қурдирган масжидга тақиқ қўйди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Назорат органида аниқлик киритишларича, ҳарбий прокуратура жиноят ишини ўрганиш давомида “7 апрель қаҳрамонлари”масжидини Атамбоев қурдирганини аниқлаган. Масжид жойлашган майдон “Форум” илмий-ишлаб чиқариш фирмаси номига рўйхатдан ўтказилган. Компания эса Атамбоевга тегишли.

“Биринчи май туман суди юқорида келтирилган мулкка тақиқ қўйди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айни вақтда собиқ Президент масжид қурилиши учун маблағларни қаердан олгани аниқланяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7-8 август кунлари Қўй-Тошда ўтказилган махсус операция натижасида Алмазбек Атамбоев ҳибсга олинди. Суд уни дастлаб 18 кунга, кейин октябрь ойигача ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Атамбоев оиласига тегишли бўлган мулклар суд тақиқига учради. Унинг рафиқаси Раиса Атамбоевага нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилди. Бу воқеалар бўлаётганда Атамбоевнинг қизи Алия Шагиева ва кичик ўғли Қодирбек Атамбоев халққа мурожаат билан чиқиш қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон масжид Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг