Нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
03 Сентябрь 2019
5378Бугун, 3 сентябрь куни Ҳиндистонда нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин натижасида ҳозиргача 7 киши ҳалок бўлди. Мамлакат ғарбидаги Махараштра штатида ONGC компаниясига тегишли завод ёнган. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 5 нафари завод ишчиси, 2 нафари қутқарувчилар. Яна икки киши жабрланган.
ONGC ёнғин тизимдаги ёмғир сувларини чиқариб юбориш вақтида юз берган. Уни бартараф қилиш учун ўт ўчирувчилар икки соат ҳаракат қилган. Ҳозирда завод одатий режимда ишлай бошлаган. Ҳодиса нефтни қайта ишлар жараёнига таъсир қилмаган.
ONGC Ҳиндистоннинг йирик нефт-газ корпорацияси. У кунига мамлакатдаги нефть хомашёсининг 70 фоизи ва табиий газнинг 80 фоизини қазиб чиқаради.
LiveБарчаси