Тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро юз берди
Олам
−
03 Сентябрь 2019
5645Кеча, 2 сентябрь куни қирғиз-тожик давлат чегарасида юз берган можаро вақтида Тожикистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати Матбуот хизмати маълум қилди.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани Оқсой қишлоғи яқинида Оқсой дарёнинг қирғиз ҳудуди ҳисобланувчи қисмидан автомобилларга шағал ортаётган бўлган.
Шу вақтда дарёнинг тожик ҳудуди ҳисобланувчи соҳилига чегарачилар келиб, ҳавога 3 марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Ҳодисада қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган.
Можаро сабабларини ўрганиш ва авж олиб кетишига йўл қўймаслик учун Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудуди вакиллари учрашиб, музокара ўтказди.
LiveБарчаси