Нега Роналду сардор бўлди? Рангник қарорини изоҳлади 

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник “Қизил иблислар” сардорлигини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга топшириш қарорини изоҳлади. 

“Роналду – жамоадаги энг тажрибали футболчи. Агар унинг “Манчестер Юнайтед”да ўтказган барча ўйинларини ҳисоблайдиган бўлсак, у энг кўп ўйин ўтказган. Тўғрисини айтсам, сардорни Роналду ва Де Хеа ўртасида танлаганман. Аммо мен майдон футболчисини сардор этиб тайинламоқчи эдим, шунинг учун Криштиануни танладим”, дейди Рангник.

Жамоа сардори ҳозирда жароҳат олган Гарри Магуайр ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, охирги ўйинда “қизил иблислар” “Вулверхэмптон”га минимал ҳисобда мағлуб бўлди (0:1).

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” 21-турдан сўнг, АПЛда 19 та ўйин ўтказган “Манчестер Юнайтед” 31 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Де Хеа Ман Юнайтед Рангник

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг