Нега коронавирусдан ўлим ҳолати Осиёда Европадан кўра камроқ қайд этилаётгани тушунтирилди

Олам

image
Грецияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди north_east

Грецияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Япониялик олим Кентаро Ивата, Осиё мамлакатларида Европа мамлакатларига қараганда нега кам одам коронавирусдан ўлишини тушунтирди. Унинг фикрича, бунинг сабабларидан бири осиёликларнинг гени европаликларникидан кўра бошқачароқ ва улар ғарбликлар каби семиришга мойил эмас.

Ивата таъкидлашича, Япония ва Осиёнинг бошқа давлатларида янги коронавирус билан касалланган одамлар, европаликларга қараганда камроқ ўладилар. У Японияда касаллик оқибатида саккиз юзга яқин одам вируснинг қурбонига айланганини эслатиб ўтди.

Масалан, кунчиқар мамлакатида ҳар 1 000 000 аҳолига ўлим 6,4 кишига, Хитойда учтага ва Жанубий Кореяда бештага тўғри келади. Шу билан бирга, Италия, Испания ва Англияда бу рақамлар бир-биридан фарқ қилади. У ерда ҳар юз миллион одамга ушбу вирусдан беш юз киши вафот этган.

Эпидемиологнинг сўзларига кўра, Осиё ирқи вакилларининг генетикасида ўзига хос хусусиятлар бўлиши мумкин. Бу уларга инфекцияни осонроқ енгиш имконини беради.

Шунингдек, у осиёликлар бошқа вируслар билан касалланганларида тезроқ иммунитетга эга бўлишлари мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Иватанинг таъкидлашича, ўлим даражаси пастлигининг сабаби осиёликларнинг семиришга мойил эмаслигидадир.

Бинобарин, Осиё аҳолисининг юрак-қон тизимида тромб шаклланиш хавфи бошқа ирқдагилардан кўра пастроқ. Шу туфайли, осиёликлар европаликларга қараганда вирусга камроқ сезгир бўлишади, деб ҳисоблайди Ивата. Бироқ, шу билан бирга, у айтилганларнинг барчаси шунчаки фараз эканлигини қўшимча қилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг