Грецияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Саломатлик 8706
image

Грецияда жорий йилнинг 1 июндан бошлаб аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида силга қарши вакцина билан эмлаш бошланади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, ушбу вакцина коронавирусга чалиниш хавфини бир неча бор камайтиради.

Ушбу чора Миллий фармацевтика агентлиги томонидан маъқулланган. Оммавий эмлашлар Афина, Салоники, Патрас ва бошқа Греция шаҳарларида ўтказилади. Хабар берилишича, Германия, Австралия ва Нидерландия ҳам худди шундай қадамларни ташлаган.

Вакцинанинг самарадорлиги сўнгги уч йил ичида ўтказилган тадқиқотда исботланган. Олимлар BSG (силга қарши вакцина) билан эмланган одамларнинг нафас олиш йўллари инфекциясини ривожланиш хавфи 80% га камлигини аниқладилар.

“Махсус вакцина мавжуд бўлмаганда, силга қарши кураш каби умумий ҳимоя билан таъминлайдиган вакциналар билан коллектив иммунитетни ривожлантириш мумкин“, дейди Афина миллий университети патология ва инфекциялар бўйича мутахассис, профессор Эвангелос Ямареллос.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вакцина коронавирус учун хавфли бўлган фуқароларни ҳимоя қилади.

Аввалроқ, АҚШ юқумли касалликлари бўйича етакчи мутахассиси Энтони Фаучи коронавирусга қарши вакцина ноябрь ойида тайёр бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 265
Рейтинг: 2.9
t
×