Нечта давлат коронавирус вакцинаси устида бош қотиряпти?
Олам
−
08 Апрель 2020
11892Вакциналар ва коронавирусни даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар “ақл бовар қилмайдиган тезликда” кетмоқда. Ушбу тадқиқотлар 70 дан ортиқ мамлакатда олиб бориляпти. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.
“Вируснинг геноми январь ойининг бошида ўрганилган ва бутун дунё бўйлаб тарқатилган. Бу бизга тестларни ишлаб чиқиш ва вакцина бўйича тадқиқотларни бошлаш имконини берди”, дейди Гебреесус.
Унинг сўзларига кўра, вакцинани ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш учун 70 дан ортиқ мамлакат тадқиқотларга қўшилган. Шунингдек, бунга 20 га яқин компаниялар жалб қилинган.
Вакцина ишлаб чиқилган тақдирда уни барча мамлакатларга адолатли тақсимлаш бўйича ЖССТ ташаббуси эълон қилиниши кутилмоқда. Шунга қарамай, вакцина синовлардан муваффақиятли ўтса, биринчи галда коронавирусдан касалланиш даражаси юқори бўлган давлатларга тарқатилиши тахмин қилинмоқда.
“Вакцина ёки дори тайёр бўлганда, биз уларни дунё бўйлаб адолатли равишда етказишимиз керак”, дейди ЖССТ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бир қанча давлатларда вакцинанинг дастлабки синов жараёнлари якунланган. Баъзи мамлакатларда аллақачон вакцина ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.
LiveБарчаси