Назарбоевнинг жияни 1,6 миллиард долларни давлатга қайтарди

Олам

image

2022 йилдан бери судланаётган тадбиркор Қайрат Сатибалди ноқонуний олиб қўйилган 732,8 миллиард тенге (1,6 миллиард доллар) активларини давлатга қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати расмий вакили Арман Тлеукенов маълум қилди. 

“Бугунга қадар, 2022 йилдан буён жами 1 триллион тенгедан ортиқ (2,2 миллиард доллар) маблағ қайтарилди. Шундан 732,8 миллиард тенге Қайрат Сатибалдига нисбатан давом этаётган жиноий иш доирасида қайтарилган пулга тўғри келади”, дейди Арман Тлеукенов.

2024 йил январида Қайрат Сатибалди мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган 650 миллиард тенге (1,4 миллиард доллар), жумладан, турли мол-мулкни давлатга қайтаргани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Қайрат Сатибалди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни ҳисобланади.

У 2022 йил 26 сентябрда “Казактелеком” АЖ ва “ЦТС” АЖда ўта катта ҳажмдаги ўғрилик учун олти йилга озодликдан маҳрум этилганди. Шунингдек, унга 10 йил давомида давлат ташкилотларидаги юқори лавозимларда ишлаш тақиқланган.

Сатибалди ва жиноят иши бўйича бошқа айбланувчилар жабрланувчи билан воситачилик келишуви тузиб, айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни (жами 500 миллион доллардан ортиқ) қоплаган. Тадбиркор назоратидаги фирмалар “Казактелеком”нинг 28,8 фоиз улушини давлат мулкига қайтарган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қайрат Сатибалди шартли равишда озодликка чиқиш учун ариза берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қайрат Сатибалди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг