Назарбоевнинг оиласи Лондондаги “Шерлок Холмс уйи”га эгалик қилиши маълум бўлди
Олам 12 Ноябрь 2020 18:59
9914
Aртур Конан Дойл асарлари қаҳрамони – терговчи Шерлок Холмс яшаган Лондоннинг Baker Street кўчасидаги уй Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоевага тегишли бўлиб чиқди. The Times газетаси ёзмоқда.
The Times’га кўра, Назарбоевлар оиласи умумий ҳисобда Baker Street’даги 215-дан 237-гача бўлган уйларга ерлари билан бирга эгалик қилади.
Бу уйлар расман 140 миллион фунт стерлингга сотиб олинган бўлиб, ҳужжатлар “Baker Street Limited” компанияси номига расмийлаштирилган.
Маълумот ўрнида, Дариға Назарбоева Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. 2019 йилнинг март ойигача сенатор бўлган Дариға Назарбоева Нурсултон Назарбоев лавозимини тарк этгач, Сенат раиси бўлди. У жорий йилнинг май ойида эса лавозимини тарк этди. Ҳозиргача унинг сиёсатдан кетиши сабаблари маълум эмас.