Назарбоевни Хавфсизлик Кенгашидан кетишга ким мажбур қилди?
Олам
−
09 Январь 2022
41482Қозоғистонда намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши раислиги Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоевдан амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга ўтди. Хавфсизлик Кенгаши бошқаруви Назарбоевдан тортиб олинмаган ёки уни истеъфо беришга мажбур қилинмаган. Аксинча, Назарбоев ўз хоҳишига кўра бошқарувни Тўқаевга ишониб топширган. Бу ҳақда собиқ Президентнинг Матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилмоқда.
“Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Биринчи Президент ҳақида кўплаб ёлғон миш-мишлар, ровокацион ёзишмалар тарқалмоқда. Ҳозирги шароитда биз бундай фаолиятни сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва давлатнинг конституциявий асосларига путур етказишга уриниш сифатида баҳолаймиз.
Аввал айтганимдек, Элбоши шу кунларда Нур-Султонда бўлиб, давлат раҳбарини қўллаб-қувватлади. Бироқ, вазият жуда оғир эди ва шунинг учун Элбошининг ўзи Хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимини Президентга топширишга қарор қилди, чунки у тартибсизликлар ва террор мамлакат раҳбариятидан тезкор, қатъий ва муросасиз жавоб беришни талаб қилишини яхши биларди.
Элбоши ва Давлат раҳбари ҳамиша “баррикадаларнинг бир томонида” бўлиб, ўз халқи, мамлакати ва миллат келажагини ҳимоя қилиб келган. Ва барчамиз учун оғир кунларда улар яна бир бор монолит давлат ҳокимиятини намойиш этдилар”, деб ёзади Укибай.
Эслатиб ўтамиз, намойишлар авж олган паллаларда – 5 январь куни Хавфсизлик Кенгаши бошқаруви Назарбоевдан Тўқаев қўлига ўтди. Бу орада эса Олма-отада Назарбоевнинг собиқ қароргоҳига ўт қўйилди. Талдиқўрғонда ҳайкали қўпориб ташланди. Намойишларга чиққанлар “Чол кет” дея бақирди. Айни вазиятда Назарбоевнинг қаердалиги мавҳум эди. У ва оиласи кўриниш бермади, матбуот улар ҳақида миқ этмади. Мамлакатга КХШТ кучлари киргач, Назарбоевнинг Нур-Султонда экани ойдинлашди ва у яна ОАВ орқали чиқиш қила бошлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь