Назарбоев оғир жудоликка учради
Олам
−
14 Май
59431Бугун, 14 май куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси Сара Назарбоева Олмаотада 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ulysmedia” хабар берди.
Сара Назарбоева бир неча кундан бери Президент маъмуриятининг тиббиёт марказида оғир аҳволда ётган эди. Жорий йилнинг йилнинг 5 май куни унинг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Маҳаллий ва хорижий шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, бироқ бунинг имкони бўлмаган.
Маълумот учун, Сара Алписовна Назарбоева 1941 йил 12 февралда туғилган. У Нурсултон Назарбоев билан турмуш қурган бўлиб, жуфтликнинг уч нафар қизи бор. Сара Назарбоева Ёшлигида ишлаб чиқаришда ишлаган, кейинроқ иқтисодий соҳа бўйича олий маълумот олган.
1992 йилда у “Бўбек” номли хайрия фондини ташкил этган. Сара Назарбоева болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти учун бир қатор халқаро мукофотларга лойиқ кўрилган.
У 1991 йилдан 2019 йилгача Қозоғистоннинг биринчи хоними бўлган.
2024 йил 26 декабрда ижтимоий тармоқларда унинг вафоти ҳақида хабар тарқалган эди. Эртаси куни тармоқлар техник хатолик учун узр сўраган ва Нурсултон Назарбоев матбуот хизмати бу хабарни рад этган.
LiveБарчаси