Назарбеков ва Усмонова бошчилигида санъаткорлар Сардобага инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бошчилигида санъаткорлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлади. Бу ҳақда Назарбеков ва Усмонова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирди. 

Қайд этилишича, рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар “Туркистон” санъат саройида тўпланмоқда. Шунингдек, пул кўринишидаги ёрдамларни қабул қилиш учун алоҳида ҳисоб рақами очилган. 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова эса ижтимоий тармоқларда ўз маҳалласида тўпланган буюмлар ва моддий ёрдамларни қабул қилиб олаётгани акс этган видеони жойлаштирди. Ушбу видеода “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Одилжон Абдуқаҳҳоровни ҳам кўриш мумкин. 

Маълумотларга қараганда, санъаткорлар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар карвони жорий йилнинг 5 май куни Сирдарёга юборилади. 

Санъаткорларнинг хайриясига қўшилмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини “Туркистон” саройига етказиб бериши ёки нақд кўринишда бўлмаган пул маблағларини тўлов дастурлари орқали 8600 3329 5320 6368 ҳисоб рақамига юборишлари мумкин. 

Шунингдек, халқаро валютада хайрия қилиш истагида бўлганлар учун 4084 1700 0068 2767 ҳисоб рақами ташкил этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик санъаткорлар коронавирус пандемияси даврида ҳам 2 миллиард сўмга яқин турли кўринишдаги хайрияларни амалга оширган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори Сардобага инсонпарварлик ёрдами Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

1300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made