Сув тошқинидан жабрланган сардобаликлар қачон ўз уйларига кўчиб ўтади?
Жамият
−
07 Июль 2020
7341Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли 1 сентябрига қадар ўз уйига тўлиқ кўчиб ўтади. Бу ҳақда й-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов маълум қилди.
Қайд этилишича, тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан талафот кўрган ҳудудларда, ичимлик ва оқава сув объетларини қайта тиклаш ишлари жорий йилнинг 1 августига қадар, кўп квартирали уйларга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича ишлар 1 сентябрга қадар якунланиши кўзда тутилган.
Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра Сардоба туманидаги "Юртдош", "Қўрғонтепа" ва "Дўстлик", Оқолтин туманидаги "Саховат", "Навоий" ва Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" маҳаллаларида жойлашган 148 та (1 738 та хонадон) кўп квартирали уйлардан 107 та кўп квартирали уйлар (1 176 та хонадон) талафот кўрган. Талафот кўрган ва капитал таъмирга муҳтож уйларни таъмирлаш учун жами 31,7 млрд сўм маблағ талаб этилади.
Капитал таъмирлаш учун 3 та пудратчи ташкилот ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиш-таъмирлаш биригадаси жалб этилган.
6 июль ҳолатига кўра, 44 та уйда 25 тасининг том ишлари, 29 таси фасад ишлари, 12 тасида ички пардозлаш, 26 та уйнинг ертўла қисмлари тўлиқ таъмирлаш тугатилган.
44 та кўп қаватли уйларда яшовчи 55% аҳоли ўз уйига қайтди.
Ичимлик ва оқава сувлар билан таъминлаш учун 3 та пудратчи ташкилот, 80 та техника ва 270 нафар малакали мутахассислар жалб этилган. Буларга жами 129 млрд сўм маблағ ажратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь