Навоийда уч ҳудудда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Аввалроқ, Навоий вилоятида аҳоли орасидан 5 кишида короанвирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳудуддаги коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маъулумот берди.

Унга кўра, айни пайтда коронавирусга чалинган 114 нафар беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3-сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.

Янги касалланиш ҳолаталри 2 та Навоий шаҳрида ҳамда Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор туманларида биттадан аниқланган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича жами 229 кишида коронавирус аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланган вақтдан бери энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилиб, рекорд ўрнатилди. Бир кунда жам 237 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг аксари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг