Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 21 нафарга кўпайди
Жамият
−
08 Июнь 2020
7566Бугун, 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 нафарга ошиб, 4352 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 981 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси