Навоийда ИИБ қидирувидаги шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида фирибгарлик жиноятини содир этишда гумон қилиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қидирувида бўлган шахс Навоийда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Тошкентда 2 йигитни пичоқлаб, уйини ёқиб юборган шахс ушланди north_east

Тошкентда 2 йигитни пичоқлаб, уйини ёқиб юборган шахс ушланди

Қайд этилишича, у Т.Ю. исмли ушбу шахсга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, терговдан яширингани учун Ғиждувон тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган. Туманнинг Зарангари маҳалласида рўйхатда турувчи бу шахснинг Навоий вилоятининг Кармана туманидаги яширинган манзили аниқланиб, ўша ерда ушланган.

Айни пайтда у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жиноят содир этиб, яширингани учун қидирувга берилган шахс Россияда қўлга олинганди. У қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жиноятини содир қилиб, терговдан яширинган. Москвада ушлангач, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик ИИБ тергов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг