Тошкентда 2 йигитни пичоқлаб, уйини ёқиб юборган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ушбу уй қасддан ёқиб юборилган ва уйдаги икки нафар йигит пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, гумонланувчи йигит Сергели туманидаги танишининг уйига меҳмонга боради ва кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик рўй беради. Шундан сўнг, гумонланувчи йигит ошхонадан пичоқ олиб, уйда бўлган икки йигитга тан жароҳати етказади.

Пичоқланган йигитлар зудлик билан шифохонага ётқизилади. Шифохона маълумотларига кўра, пичоқланганлар жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, айни вақтда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи йигит қўлга олинган. Айни дамда Сергели туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 25 ёшли эркак аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели пичоқ қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг