Чинозда эркак аёли ва қайнонасини пичоқлади
3-саҳифа
−
25 Март
5527Тошкент вилоятида 25 ёшли эркак аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, ҳолат жорий йилнинг 19 март куни соат 20:00 ларда Чиноз тумани Обиҳаёт маҳалласида содир бўлган. Бўстон кўчаси 48-уйда яшовчи 2000 йилда туғилган К.А. бирга яшаб келган аёли Р.Ф. билан ўзаро рашк оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан аёлнинг турли жойларига тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирган.
Шунингдек, ушбу жанжални эшитиб, қизини ажратиш мақсадида келган 1978 йилда туғилган қайнонаси М.Ш.ни ҳам ошхона пичоғи билан турли жойларига қасддан уриб, уни ҳам ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида маҳалла фаоллари 10 йилдан буён турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган аёлни эри билан яраштирмоқчи бўлганида аёл эри томонидан пичоқланганди.
LiveБарчаси