Навоийда эҳсон қутиларидаги пулларни ўмараётган “олғир” ушланди 

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида 2 ҳафта давомида бир нечта масжиднинг эҳсон қутиларидаги пулларни ўмариб келган 27 ёшли йигит ушланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Ички ишлар бўлими хабар берди.

Билдирилишича, гумонланувчи шахс биргина Кармана туманидаги масжиддаги эҳсон қутиларидан қарийб 5 млн сўмни ўғирлаган. 

Гап шундаки, Нурота туманида яшовчи йигит 2023 йил 9 декабрь куни тунда Кармана тумани марказидаги Қосим-Шайх масжиди панжарасини ошиб кирган ва у ердаги 5 дона эҳсон қутисидан 4 млн 669 минг сўм миқдордаги пулни олиб кетган. 

Ўтказилган тезкор суриштирув тадбирларида ушбу жиноят аниқланиб, гумонланувчи қўлга олинган. Масжиддан ўғирланган пуллар эса далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. 

Бундан ташқари, ўтказилган суриштирув тадбирлари натижасида маълум бўлишича, йигит 2023 йилнинг 25 ноябридан 9 декабригача Нурота ва Кармана туманларидаги яна бир нечта масжидда эҳсон қутиларидан пул ўғирлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида  номаълум шахслар йўл четидаги эҳсон қутисини Дамас русумли машинага юклаб, ўғирлаб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий эҳсон қутилари ўғри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made