Фарғонада эҳсон қутиси ўғирланди (видео)
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2023
13061Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар йўл четидаги эҳсон қутисини ўғирлаб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Изоҳларда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 20 ноябрь куни Фарғона вилоятида содир бўлган.
QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, ушбу ҳолат Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани “Сармозор” МФЙ ҳудудида содир этилган.
Унда бир гуруҳ номаълум шахслар эҳсон қутисини Дамас русумли машинага юклаб, ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Бироқ ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгач, туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув бошланган.
“Иш якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дея қўшимча қилган Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри Олмазор туманида ҳам шу каби ҳолат содир этилган эди. Унда 20 ёшли йигит дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб кетганди.
LiveБарчаси