Навоийда чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган она ушланди

Жамият

image

Навоий вилоятида чақалоғини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 млн сўмга баҳолаган. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Гулистонда чақалоғини 40 минг АҚШ долларига сотган, Термизда чақалоғини 25 млн сўмга сотган, Тошкентда 6 яшар ўғлини 3 минг АҚШ долларига сотган, Наманганда 10 ёшли ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган оналар ушланганди. Март ойида эса Тошкент вилоятида фарзандини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган она 8 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг