Навоийда ўқитувчилар мажбуран пахта тердими?
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
6791Навоийда таътил вақтида мактаб ўқитувчилари пахта теримига жалб қилиндими? Бу ҳақда ЎзА гапирмоқда.
Қайд этилишича, бугун, 5 ноябрь куни агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбуран пахта йиғим-теримига сафарбар этилган.
“Хабарда сурат ва пахтага теришга чиққан педогогларнинг рўйхатлари ҳам илова қилинган”, демоқда агентлик.
Агентликка етиб келган хабар ҳали ўз исботини топмагани айтилади. Шу боис “Мазкур масала юзасидан Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати вакиллари текширув асосида ўз муносабатини билдиришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, дейилади.
Маълумот ўрнида, мажбурий меҳнат, жумладан, ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига барҳам бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий назорати остидаги масала бўлиб, давлат раҳбари юқори минбарлардан туриб бир неча бор бу иллатни танқид қилиб, каттаю кичик раҳбарларни қаттиқ огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь