Пахта терими учун нарх белгиланди
Жамият
−
09 Октябрь
49512Энди қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу, ўз навбатида, бирмунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларидаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгиланган.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда фермерларни пахтанинг арзонроқ нархига рози бўлишга мажбурлаш ҳолатлари кузатилгани, кластерлар шартнома асосида ўз зиммасига олган харажатларнинг бир қисмини ҳукумат солиқ тўловчиларнинг гарданига юклашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тушунтириш бериб, хабарни етказишда англашилмовчилик юзага келгани ва хатога йўл қўйилганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь