Навоий кўчасида трамвай юрадими? Тошкент ҳокимлиги аниқлик киритди

Жамият

image
Йиртиқни ямаб эсимиз кетади. Тошкентда йўл ўртасидаги “бордюр” янгиланяпти north_east

Йиртиқни ямаб эсимиз кетади. Тошкентда йўл ўртасидаги “бордюр” янгиланяпти

Аввалроқ Тошкентнинг Навоий кўчасида қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, агарда пойтахтга трамвай қайтарилса, бу кўчага рельслар ўтказилмаслигига кафолат борми ёки йўл реконструкциясига ажратилган пуллар шунчаки “ювиб юбориладими” деган савол қўйилганди.

Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов матбуот анжуманида мазкур масалага аниқлик киритиб, Навоий кўчасида трамвай юрмаслигини маълум қилди.

“У “габорит”да трамвай юриши бўлмайди”, деди Раҳмонов қисқагина қилиб.

Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев трамвай бўйича таклифлар борлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида Тошкентга трамвай қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.

Орадан кўп ўтмай, "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентда тирбандликларга қарши курашиш учун йўлларда автобусларга махсус йўлак ажратса, бу трамвайларни қайтаришдан кўра арзонга тушишини маълум қилди.

Маълумот учун, 2016 йил 2 май куни Марказий Осиёдаги энг қадимги ва энг йирик енгил рельсли транспорт тизими – Тошкент трамвайлари тарихга айланган эди. Расмийлар буни транспорт воситаларининг доимий кўпайиб бориши ва трамвай йўналишларининг самарасиз ишлаши билан изоҳлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

трамвай

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг