Истанбулда иккита трамвай тўқнашди. Жароҳатланганлар бор
Олам
−
29 Август 1436 1 дақиқа
Кеча, 28 август куни Истанбулнинг Зайтинбурну туманида иккита трамвайнинг юзма-юз тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда “Hürriyet” хабар берди.
Газетанинг ёзишича, ҳалокат соат 20:15 атрофида Т1 йўналишининг Пазартекке ва Топкапи бекатлари оралиғида юз берган ва ҳодиса оқибатида камида 11 киши жароҳат олган. Жароҳатланган йўловчилар яқиндаги тиббиёт муассасаларига олиб борилган. Шифокорлар уларнинг аҳволини баҳолаб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда. Тўқнашув юз берган ҳудудда ҳаракат вақтинча чекланган.
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритмоқда ҳамда таркиб ва изларнинг техник ҳолати бўйича маълумотларни тўпламоқда. Мутахассислар турли тахминларни, жумладан, бошқарувдаги эҳтимолий хатолик ёки ускуналарнинг носозлиги вариантини кўриб чиқмоқда.
Ҳалокат факти бўйича тергов бошланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва транспорт хизматлари тўқнашувнинг аниқ сабабларини аниқлаш ҳамда келажакда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Кадикўй ва Сабиҳа Гўкчен халқаро аэропорти ўртасида қатновчи M4 метро йўналишидаги поезд Бостанжи бекатида рельсдан чиқиб кетганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь