Йиртиқни ямаб эсимиз кетади. Тошкентда йўл ўртасидаги “бордюр” янгиланяпти

Жамият

image

Бугун, 14 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Навоий кўчасида йўл ўртаси тўсиб қўйилган суратлар тарқалиши ортидан, пойтахтда трамвай линиясини ётқизиш ишлари бошлангани тахмин қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, бу ишлар трамвай билан алоқадор эмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 14 февраль куни пойтахтнинг Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланган.

“Бунда Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган.

Бу ишлар Тошкентда янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмас”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Расмий маълумотда бу таъмирлаш ишларига қанча маблағ йўналтирилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида пойтахтга трамвай қайтарилишини маълум қилди.

Навоий кўчаси шаҳар марказидаги шоҳ кўчалардан. Трамвай фаолияти тикланадиган бўлса, катта эҳтимоли билан бу йўл четда қолмайди. Шундай экан, яна бузилиши мумкин бўлган таъмирлаш нега керак?


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг