“Навбаҳор” терма жамоа посбонини 300 минг еврога сотди
Sport
−
26 July 2024 10753 1 minute
Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Навбаҳор” клуби дарвозабони Ўткир Юсупов Эроннинг “Фулад” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Манбага кўра, “Навбаҳор” 33 ёшли посбонни 300 минг евро эвазига Эрон клубига қўйиб юборган. Юсупов янги клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Юсупов фаолияти давомида Ўзбекистоннинг “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари дарвозасини қўриқлаган. Жорий мавсумда дарвозабон 16 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Юсупов 2018 йилдан буён терма жамоа сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар 24 та баҳсда миллий терма дарвозасини қўриқлади.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September