Навальнийнинг Россияга қайтиши ортидан Тихановская ҳам Беларусга қайтмоқчи

Олам

image

Беларусь президентлигига собиқ номзод ва муҳолифат етакчиси Светлана Тихановская Ҳалқаро ташкилотлардан ўз ватанига хавфсиз қайтиши учун кафолат сўради. Бу ҳақда Тихановская Telegram каналида маълум қилган

“Ҳалқаро ҳамжамият билан биргаликда мен Беларусга хавфсиз қайтиш йўлларини изламоқдаман. Менга нисбатан икки жиноий иш қўзғатилиб, давлатлараро қидирув эълон қилингани сабабли, хавфсиз қайтишим учун кафолат бўлиши керак”, дейди Тихановская.

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг 9 августида Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижасидан аҳоли норози бўлиб, намойишга чиққан эди. Шундан бери мамлакатдаги норозилик ҳаракатлари давом этиб, энг камида ҳар дам олиш кунлари мамлакат пойтахти Минск кўчаларида норзилик юришлари бўлиб ўтмоқда.

Бу воқеалар фонида муҳолифат етакчиси Светлана Тиҳановская ўтган йилнинг 11 август куни мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Кейинроқ у Литвада хавфсизликда эканлиги маълум қилинган эди.

Ўтган йилнинг 16 октябрь куни Светлана Тихановская Беларусь томонидан давлат хавфсизлигига зарар етказадиган ҳаракатларни тарғиб қилганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия муҳолифати етакчиси Алексей Навальний жорий йилнинг 17 январь куни Германиядаги узоқ муддатли даволанишдан сўнг Россияга қайтди. Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Навальний ўтган йилнинг 29 декабридан бери қидирувда бўлган ва у Москванинг Шереметьево аэропортига қўниши билан ҳибсга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 суткага яъни 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган. Сайёр суд Химки полиция участкасида шошилинч тарзда ўтказилган.
 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Минск Беларусь Тихановская Навальний Светлана

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг