НАТОнинг 30-аъзоси қайси давлат бўлиши айтилди
Олам
−
19 Март 2020
9934Шимолий Македония яқин кунларда НАТОнинг 30-аъзоси бўлади. Альянсга аъзо давлатлар унинг ташкилотга кириши протокол ратификацияси жараёнини тугатди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика алъянси бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.
“НАТО давлатлари аъзо бўлиш протоколи ратификацияси жараёнини тугатди. Жуда яқин вақт ичида Шимолий Македония бизга қўшилади”, дея таъкидлаган у.
Маълумот ўрнида, Греция вилоятларидан бири Македония деб номланиши сабаб греклар собиқ Югославия мамлакати номини ўзгартиришни талаб қилиб келгани сабаб мамлакат номи Шимолий Македонияга ўзгартирилди.
Ушбу воқеа 2019 йилнинг 12 февраль куни тарихга кирди.