“Македония Республикаси” – энди йўқ

Олам 7548
image

Македония Республикаси номини расман Шимолий Македония Республикасига ўзгартирди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Никола Димитров маълум қилди.

Қайд этиш керакки, Греция вилоятларидан бири Македония деб номланиши сабаб греклар собиқ Югославия мамлакати номини ўзгартиришни талаб қилиб келган. Расмий Афина Македония Республикаси шу ном остидаги Греция вилоятига даъво қилишидан хавфсирамоқда эди.

Грециянинг қаршилиги оқибатида Македониянинг НАТОга қўшилиши 18 йилга чўзилиб кетди.

12 февраль куни имзоланган келишув билан Македония 1991 йилда Югославиядан мустақил бўлгандан кейин бошланган кўп йиллик баҳсга чек қўйилди.

Аввалроқ, Македонияда давлат биноларидан мамлакатнинг аввалги номи ёзилган табличкалар ечиб олинган, ҳукуматнинг расмий сайти қайта номланганди. Шунингдек, Македониянинг НАТОга кириши рамзи сифатида мамлакат парламентига киришда альянснинг байроғи ўрнатилган. 

Фирдавс Бек
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 1.8
t
×
×