НАТО Запорожье АЭСда бўлажак теракт ҳақида маълумотга эга эмас
Олам
−
05 Июль 2023
2948НАТО Запорожьедаги атом электр станциясига бўлажак ҳужум ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда бугун, 5 июль куни НАТО Бош котиби ўринбосари Мирча Жоана “Digi24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен иккала томоннинг баёнотларини кўрдим. Бизнинг нуқтаи назаримиздан, бундай хатти-ҳаракатларнинг муқаррарлигини тасдиқлайдиган ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, Халқаро атом энергияси агенилиги инспекторлари ҳам гарчи АЭСга кириш имконига эга бўлмасаларда, айрим маълумотларни тақдим этди. Биз бу баёнотлардан хавотирдамиз, аммо маълумотларимиз нуқтаи назаридан, ҳозирда бевосита таҳдидни кўрмаяпмиз", деган альянс вакили.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский россиялик ҳарбийлар Запорожье атом электр станциясининг бир нечта энергоблоклари томига “портловчи моддаларга ўхшаш буюмлар” ўрнатганини айтганди. Халқаро атом энергияси агентлиги ходимлари эса Запорожье АЭСида Зеленскийнинг даъволарини тасдиқлайдиган ҳеч қандай аломатларни аниқлай олмади. Россия томони эса украиналик ҳарбийлар станцияга узоқ масофали аниқликдаги қуроллар ва дронлардан фойдаланган ҳолда зарба бериш ниятида эканини даъво қилди.
LiveБарчаси